2018-09-19 15:11:29

ЯПОНИЯЛИК МИЛЛИАРДЕР ИЛК КОСМИК ТУРИСТ БЎЛАДИ

Япониялик миллиардер Юсаку Маэдзава ( у ссанъат намуналарини тўплаш билан шуғулланади) SpaceX компанияси ракетасида Ойга учадиган биринчи космик туристга айланади. Бу ҳақда хусусий космик компания ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Big Falcon Rocket ракета ташувчисининг парвози 2023 йилга режалаштирилган ва у бир ҳафта давом этади. Самовий экспедиция пайтида ракета Ойга қарийб 200 километр масофагача яқинлашади ва шундан сўнг ортга, Ерга қайтади.

Маэдзава бутун дунё бўйлаб олти нафардан саккиз нафаргача бўлган санъат соҳаси вакили ҳам у билан бирга космик саёҳатга чиқишини эълон қилди. Жумладан, Ойга рассом, мусиқачи, модельер ва режиссёр ҳам бирга олиб кетилади. Улар айнан кимлар бўлишига аниқлик киритилмаган. Япон миллиардери парвоз учун қанча маблағ тўлагани ҳам маълум эмас.

Маълумот учун, самони тадқиқ этиш тарихида фақат 24 киши Ойга борган.