2018-09-19 15:12:52

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОЖИКИСТОНГА БОРАДИ

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комил Алламжонов Facebookдамаълум қилди.

Ташрифнинг биринчи куни қатор икки томонлама тадбирларда қатнашади. 28 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Душанбе шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади. Тор ва кенг доираларда музокаралар ўтказилиши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.