2018-09-19 15:46:33

СПОРТЧИЛАРИМИЗ ПАРАОСИЁ ЎЙИНЛАРИГА РАСМАН КУЗАТИЛДИ

18 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясида Индонезиядаги Параосиё ўйинларига расмий кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Бу йилги Параосиё ўйинлари 6-13 октябрь кунлари Индонезияда ўтказилади. Ўйинларда ўзбекистонлик паралимпиячилар ҳам иштирок этишлари режалаштирилмоқда

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти, яқинлашиб келаётган ўйинларда иштирок этувчи спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этди.

Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов сўзга чиқар экан, Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш навбати паралимпиячиларимизга келгани ҳақида гапирди:

«Вақт жуда ҳам тез ўтяпти. Яқиндагина паралимпиячиларимизнинг Рио Олимпиадасидаги муносиб иштирокларини катта шодиёна билан қарши олгандик. Энди эса бошқа бир катта мусобақа — Осиё Олимпиадасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Барчангиз гувоҳи бўлганингиздек, Жакарта мезбонлик қилган Осиё ўйинларида спортчиларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, тарихий натижа қайд этишди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев талаблари билан спортда катта ўзгаришлар бўлгани Жакартдаги мусобақада ўз исботини топди. Ўзбекистон терма жамоасининг қитъамизда бешинчи бўлиши ҳамда тарихда илк бор йигирмадан зиёд олтин медалнинг қўлга киритилишида катта меҳнат ва машаққат ётибди. Барчангиз кўрдингиз, юртдошларимиз умумий ҳисобда 70 та медални қўлга киритиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатишди.

Энди эса навбат сизники. Худди Рио Олимпиадасида бўлгани каби, бу сафар ҳам мамлакатимиз паралимпиячилари ўзларининг нималарга қодир эканликларини кўрсатиб қўйишларига ишонамиз. Мусобақа давомида халқимиз ишончи ва Президентимиз мадади доим сизлар билан бўлади. Умид қиламизки, яна бир неча кундан сўнг барчангизни Тошкент халқаро аэропортида катта шодиёна билан кутиб оламиз. Биз сизга доимгидек ишонамиз! Бўш келманг, азаматлар!», —деди Умид Аҳмаджонов.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини МОҚ Президенти ва Ўзбекистон Паралимпия ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов терма жамоамиз аъзоси Ҳусниддин Норбековга тантанали равишда топширди.

Якундапаралимпиячиларнингкучига-куч, ғайратига-ғайратқўшишмақсадидахонандаЛолатомониданишланганянги«Биржамоа» видеоклипинамойишэтилди.

Эслатиб ўтамиз, III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк маротаба 54 нафар спортчи билан иштирок этади.

“Туркистон-пресс”