2018-09-19 15:50:33

ОЛИЙ СУД РАИСИ ЎРИНБОСАРЛАРИ САМАРҚАНДДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б. Деҳқонов Самарқанд шаҳар ва Самарқанд тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Учрашувда ўнлаб фуқаролар ўзларини қийнаётган, шу пайтгача ечим топилмаган масалалар юзасидан мурожаат қилди.

Олий суд раиси ўринбосари ва Олий суд судьялари ҳар бир мурожаатчини эшитиб, уларнинг масалалари бўйича тегишли тартибда жавоб берди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларга муддат белгиланиб, фуқаролар бундан хабардор қилиниши айтилди.

Олий суд раисининг яна бир ўринбосари Х.Ёдгоров Пастдарғом ва Ургут туманларида ушбу туманлар ва Нуробод ҳамда тойлоқлик аҳолини қабул қилди.

Нарпай, Каттақўрғон, Пайариқ ва Жомбой туманларидаги сайёр қабуллар чоғида ҳам аҳоли билан юртимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида мулоқотлар олиб борилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, 19 сентябрь куни  Олий суд раиси К.Камилов Қўшработда туман аҳолиси билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказиши режалаштирилган.

“Туркистон-пресс”