2018-09-19 15:56:51

ДЕНИС ИСТОМИН ЖУФТЛИК БАҲСЛАРИНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган “St. Petersburg Open” турнирида яккалик ва жуфтлик баҳсларида иштирок этмоқда.

Денис мусобақанинг жуфтлик учрашувларида россиялик Михаил Елгин билан мезбон теннисчилар —Таймураз Габашвили ва Евгений Карловский устидан 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

19 сентябрь куни ДенисИстоминяккалик баҳсларида қозоғистонлик Михаил Кукушкин қарши кортга чиқади.

“Туркистон-пресс”