2018-09-19 15:59:23

АНВАР БОЙНАЗАРОВ ЧИКАГОДА БРИТАНИЯЛИК ЖАНГЧИНИ МАҒЛУБ ҚИЛДИ

АҚШнинг Чикагошаҳридаташкил этилган GLORY 58 турнирининг ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик яккакурашчи Анвар Бойназаров Буюк британиялик Бейли Сугден билан куч синашди.Бу ҳақда Sports.uz сайти хабар бермоқда.

Жангдан олдин кўпчилик инглиз спортчисининг ғалабасига шубҳа қилмаган эди, аммо якунда ундай бўлиб чиқмади

Дастлабки раундларда ҳар икки спортчи галма-гал устунлик қилишди, бироқ жанг ўрталарида Сугден бир неча марта қийин аҳволга тушиб қолди. Сўнгги уч дақиқада Бойназаров анча фаоллашди ва зарбалар “ёмғирини” ёғдирди.

Жанг якунига кўра, уч ҳакам Анвар Бойназаров фаоллигини яхши баҳолаб, ғалабани унга тақдим қилди— 30-27, 27-30, 28-29, 29-28, 29-28.

“Туркистон-пресс”