2018-09-20 13:30:59

РОССИЯ ХАЛҚ РАҚСЛАРИДА ДЎСТЛИК ТАРАННУМИ

Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Тошкентдаги  “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Игорь Моисеев номидаги Россия давлат академик халқ рақс ансамблининг концерти бўлиб ўтади. Концерт дастури жаҳон ва Россия халқларининг ранг-баранг ва ўзига хос рақсларидан иборат.

Игорь Моисеев рақслари концертларига ташриф буюрувчилар “Халқлар дўстлиги” ордени билан тақдирланган машҳур жамоа томонидан намойиш этиладиганГреция, Аргентина, Россия, Молдова, Корея ва бошқа мамлакатларнинг рақс маданияти намуналари билан танишиш имкониятига эга бўладилар. 

Тошкентда афсонавий ансамблнинг чиқишлари Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий мулоқотни ривожлантиришга, икки мамлакат халқларининг янада яқинлашувига ёрдам беради.

Игорь Моисеев номидаги Россия давлат академик халқ рақс ансамблимахсус таълим муассасалари ўқувчиларини таклиф этган ҳолда хайрия концерт дастурини намойиш қилади.

Дунёга машҳур профессионал халқ рақси ансамбли 1937 йилда хореограф Игорь Моисеев томонидан ташкил этилган. Ансамбль томонидан намойиш этиладиган ҳар бир рақс бутун бир спектаклга ўхшаш. Жамоанинг сафарлар харитасида 70 дан ортиқ давлат бўлиб, репертуарда эса 200 дан зиёд рақслар.

Рақслар, мураккаб акробатик элементлар, классик ва миллий рақсларни бирлаштириб туриш қобилияти ансамблнинг Россия миллий мероси деган фахрли унвонга муносиб эканлигининг исботидир. 

Концерт ташкилотчилари —“Газпромбанк”, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “EriellGroup” нефть-хизмат кўрсатиш компанияси.

Сурайё ИМОМОВА,

“Туркистон-пресс”