2018-09-20 14:34:28

САМАРҚАНДДА 53,3 МИНГ НАФАР ФУҚАРО ЯНГИ НАМУНАДАГИ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ ОЛДИ

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ҳафтанинг жума кунлари “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” ва ҳар ойнинг учинчи жумаси “Автомобилсиз кун”акцияси бўйича матбуот анжумани ўтказилди.Бу ҳақда Zarhews.uz хабар берди.

Бошқарма бошлиғи А.Носиров журналистларга йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар хусусида маълумот берди.

Таъкидланишича, ўтган даврда вилоят бўйича содир этилган жами йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 тага камайган. 53,3 минг нафар фуқароларга янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари тарқатилган бўлса, шундан 1713 таси Пастдарғом туманида синов тарзида ташкил этилган давлат хизматлари маркази орқали берилган.

Самарқанд шаҳрининг 73 та чорраҳасига кузатув камералари ўрнатилиб, яна 63 та шундай ускуналар ўрнатиш бўйича жойлар аниқланмоқда.

Вилоятда йилига 25 минг автотранспорт воситаси кўпайиши сабаб  тирбандлик келиб чиқаётгани, айниқса, катта йўлларга ўрнатилган махсус муляжлар ва тезликни ўлчагич мосламалари ҳайдовчи ҳушёрлигини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Фото:Zarhews.uz