2018-09-20 14:58:21

ИИВ МАРКАЗИЙ АППАРАТИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларига тайинландилар. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

Жумладан,

майор Сафаров Жаҳонгир Исмоилович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бошлиғининг ўринбосари — юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

майор Ғаниев Шерзод Алишерович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бошлиғининг ўринбосари — Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Жўрабоев Озодбек Абдуқаҳҳорович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент, Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

“Туркистон-пресс”