2018-09-20 15:02:13

ТАЛАБАЛАРНИНГ МЕДИА ИЖТИМОИЙ ФАОЛИЯТИ ВА МАДАНИЙ ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги “Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази таркибида Талабаларнинг медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш маскани ташкил этилди.  

Қарор билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” Маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мaзмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ушбу дастурга кўра, «Йил талабаси» танловини жорий этиш ва уни ҳар йили ўтказиб бориш белгиланди.

Шунингдек, ҳар бир таълим муассасасида нотиқлик маҳоратига эга бўлган талаба (ёки ўқувчи)лардан иборат «Ёш тарғиботчилар клуби» ҳамда «IQ-SHOU» телетанлови ташкил этилади.

“Туркистон-пресс”