2018-09-21 13:40:05

ЁШ ПОЛВОНИМИЗ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИНГ КУМУШ МЕДАЛИГА ЭГА ЧИҚДИ

Словакияда спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам иштирок этишмоқда. Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

-67кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Маҳмуд Баҳшуллоев финалгача етиб борди ва кумуш медалга эга чиқди.

Маҳмуд мусобақа давомида Эрон, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Миср терма жамоалари спортчиларини мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи жангда эса арманистонлик рақибга имкониятни бой бериб қўйди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди.

 “Туркистон-пресс”