2018-09-21 15:32:39

ТАРИХДА ИЛК МАРОТАБА ҚИЗЛАРИМИЗ ЁШЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ФИНАЛИГА ЧИҚИШДИ

Хабар бериб ўтганимиздек, Словакияда спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик полвонлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аёллар кураши бўйича баҳсларда спортимиз тарихида илк маротаба қизларимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалида иштирок этишади. Актенге Кеунимжаева (-53кг) ва Набира Есенбаева (-62кг) бугун олтин медаль учун баҳсларда япониялик рақибаларига қарши гиламга чиқадилар.

Маълумот учун, Актенге мусобақа давомида Болгария, Мўғулистон, Озарбайжон, АҚШ спортчиларини мағлубиятга учратди. Набира эса Қозоғистон, Белорусь ҳамда Италия вакилларидан устун келиб, финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, Набира Есенбаева шу йили катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида -57кг вазн тоифасида ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида -59кг вазн тоифасида кумуш медалга эга чиққанди.

 “Туркистон-пресс”