2018-09-21 15:45:51

ПОЕЗД АВТОМОБИЛЬ БИЛАН ТЎҚНАШИБ КЕТДИ. ҚУРБОНЛАР БОР

Нидерландияда мудҳиш йўл транспорти ҳодисаси юз берди. Бу ерда поезд электр автомобиль билан тўқнашиб кетиши оқибатида тўрт нафар бола ҳаётдан кўз юмган.

Манбага қараганда, фожиа Осс шаҳрида юз берган. Электр автомобиль болалар марказларидан бирига тегишли бўлган. Аниқлик киритилишича, поезд йўлга яқинлашиб келаётган вақтда автомобилнинг тўхтатиш тизими ишламай қолган. Фожиа юз берган вақтда машинада беш нафар бола бўлган. Автомобилни марказ ходимаси бошқариб кетаётган эди.

Фожиа болалар бошланғич мактабга олиб кетилаётган пайтда содир бўлган.

Фото: Reuters