2018-09-24 12:24:27

ТАЭКВОНДО WTF БЎЙИЧА КОРЕЯ ЭЛЧИСИ КУБОГИ БЎЛИБ ЎТДИ

22-23 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида таэквондо WTF бўйича Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.

Беллашувларда Республикамизнинг турли ҳудудларидан 350 нафардан ортиқ сараланган спортчилар иштирок этишди.

22 сентябрь куни  соат 11:00да таэквондо WTF ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Жанубий Кореянинг жаҳонга машҳур «Куккивон» таэквондо маркази вакиллари томонидан тайёрланган шоу, кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилди.

“Туркистон-пресс “