2018-09-24 12:37:30

ШАҲРАМНИНГ ПРОФЕССИОНЛА РИНГДАГИ БЕШИНЧИ ҒАЛАБАСИ

Жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори ҳисобланган Шаҳрам Ғиёсов Лондондаги машҳур «Уэмбли» стадионида профессионал рингдаги бешинчи жангини ўтказди.

Баҳсда ўзбек чарм қўлқоп устасига никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган баҳс тўртинчи раунддаёқ ниҳоясига етди. Боксчимиз тўртинчи раундда зарбалар сериясини ижро этди ва рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Шаҳрамнинг профессионал боксдаги ғалабалари сони бештага етди.

Қайд этиш лозимки, Лагуна Шаҳрамнинг фаолиятида тўқнаш келган энг жиддий рақиблардан бири эди. Бунгача у проф рингда 14та жангда рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганди. 10та жангда эса рақибларини нокаутга учратганди. Ғиёсов эса унга фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этди.

“Туркистон-пресс”