2018-09-24 12:42:41

ИИВДА МДҲ БОШҚАРМАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва бошқа турдаги хавфли жиноятларга қарши курашни мувофиқлаштириш Бюросининг Ташкилий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полиция полковниги Э.Деревянко бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

ИИВ ахборот хизматининг маълумотига кўра, учрашув ва музокаралар жараёнида томонлар 2019 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Шунингдек, ташриф дастурига мувофиқ делегация вакиллари республика ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишлар билан яқиндан танишди.

Фото: ИИВ