2018-09-25 17:12:02

ҲИНД КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУЁШ ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯСИНИ ҚУРМОҚЧИ

Ҳиндистоннинг Shapoorji Pallonji компанияси Ўзбекистонда қуёш электростанциясини қуришни режалаштирмоқда.

O‘zbekiston 24 телеканали берган маълумотга кўра, компания қуввати 50-100 МВт бўлган электростанцияни қуриш ва инвестиция киритиш нияти борлигини маълум қилган.

Ҳозирда ҳинд компанияси қурилиши режалаштирилаётган электростанциянинг жойи, соҳага ажратилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари, ажратилаётган инвестицияга давлат кафолати, шартнома муддатлари бўйича масалаларни ўрганмоқда.

Shapoorji Pallonji қуёш электр станцияси қуриш учун қуриш учун қулай вилоят сифатида Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларини кўриб чиқмоқда.