2018-09-26 12:35:22

БУГУН ТОШКЕНТДА ОФК ИЖРОҚЎМИНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифанинг Россиядаги жаҳон чемпионати пайтидаги учрашуви чоғида ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказиш учун келишиб олишган эди.

Шу муносабат билан 24-25 сентябрь кунлари ФИФА ҳамда ОФКнинг мартабали меҳмонлари, хусусан ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ҳамда Бош котиб Дато Виндсор Жон бошчилигидаги делегация аъзолари пойтахтимизга ташриф буюришди.

26 сентябрь куни пойтахтимиз ўзбек футболи тарихида биринчи маротаба бундай тадбирга мезбонлик қилмоқда. ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши айнан юртимизда ўтказилиши ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб бериши шубҳасиз.

ОФК Ижроқўмининг йиғилиши Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида бугун соат 15:00 да бошланади.

“Туркистон-пресс”