2018-09-26 13:39:11

“GM UZBEKISTAN” ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЧЕГИРМА ЭЪЛОН ҚИЛДИ

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “GM Uzbekistan” АЖ дилерлик корхоналари билан ҳамкорликда махсус акция йўлга қўймоқда. Эндиликда сиз “Spark“ R2 Optimum A/T автомобилини харид қилиб, фаол дилерлик марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган 1 000 000 сўм чегирма кўринишидаги совғага эга бўласиз! 

Акция 2018 йилнинг 26 сентябридан 10 ноябрига қадар давом этади.

Шунингдек, мазкур акция бутун республика бўйлаб Spark R2 Optimum A/T автомобилини имтиёзли кредит шартларини таклиф қилаётган “GM Uzbekistan”компаниясининг автокредитлаш бўйича расмий ҳамкори “InfinBank”томонидан қўллаб-қувватланади.

“Туркистон-пресс”