2018-09-26 14:11:49

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ЯНГИ УЙЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

24 сентябрь куни Каттақўрғон шаҳар Амир Темур ва Сармозор маҳалласида жами 4 та 5 қаватли, 180 та хонадон уйлар фойдаланишга топширилди.Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур хонадонларнинг 15 таси кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, чин етим фуқароларга бошланғич бадал тўловлари тўланган ҳолда ажратиб берилди.

Маълумот учун, мазкур уй-жойлар “Шафран красс” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган.

“Туркистон-пресс”