2018-09-28 16:36:52

ТАШҚИ САВДО ВАЗИРИ ОСТОНАДА ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИ БОШ ДИРЕКТОРИ БИЛАН УЧРАШАДИ

Бугун, 28 сентябрь куни Остона шаҳрида «Ривожланиш мақсадида савдо ва инвестицияларни тарғиб этиш: Евроосиё нигоҳи» мавзусидаги юқори даражадаги форум давомида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Роберт Азеведу билан музокаралар ўтказади.

Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, форумнинг мақсади – инвестицияларга кўмаклашиш соҳасида ЖСТнинг янги қоидалари бўйича мулоқотни тарғиб этиш.

Музокаралар давомида Жамшид Хўжаев ва Роберту Азеведу Ўзбекистон Республикасининг ЖСТ билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиши учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш, республика вакилларининг ташкилот тадбирларида иштирокини кенгайтириш ва кун тартибидаги бошқа масалалар бор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнининг давом эттирилиши Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегиясида давлатнинг савдо-иқтисодий соҳасида ривожланишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

“Туркистон-пресс”