2018-09-28 17:54:14

ТОШКЕНТДАГИ “ҚЎЙЛИҚ” БОЗОРИ ЁНИДА АВТОБУС ЁНИБ КЕТДИ

Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ деҳқон бозори ёнида автобус ёниб кетди. Бу ҳақда “Toshshahartransxizmat” АЖ расмий маълумот берди.

Қайд қилинишича, 4-автобус саройига қарашли “Қўйлиқ-Бошлиқ” оралиғида қатновчи 45-йўналишдаги автобус автошоҳбекатда турганда қисқа туташув юз берган. Атрофни тутун қоплаган. Жабрланганлар йўқ. Шундай бўлса-да, аҳолининг ва йўловчиларни хавфсизлигини таъминлаш учун ўт ўчириш хизматига мурожаат қилинган.

Ҳозирда қисқа туташув сабаблари ўрганилмоқда.