2018-10-10 15:39:05

НИЛУФАР ЕРМАГАМБЕТОВА: “ОЛТИН МЕДАЛЬ ОЛИШ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРГАНДИМ”

Аргентинада ўтказилаётган ўсмирлар Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича баҳсларида бронза медалини қўлга киритган Нилуфар ЕрмагамбетоваМОҚ Матбуот хизматига  ўз фикрларини билдирди:

«Ўсмирлар Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида мураббийим билан бирга қаттиқ меҳнат қилдик. Албатта, олтин медалга тайёргарлик кўргандим. Афсуски, бунга бироз кучим етмади. Ярим финалда мўғулистонлик рақибимга ютқазиб қўйдим. У билан авваллари ҳам жанг қилганман ва баҳсларда турли натижалар қайд этилган. Баъзида у, баъзида эса мен ғалаба қозонардик. Агар олтин медални қўлга кирита олганимда ўз олдимга қўйилган вазифани аъло баҳога бажара олдим деган бўлардим. Аммо, бронза медалининг замирида ҳам меҳнат ётибди. Хатолар устида ишлаб, навбатдаги нуфузли мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўрамиз», —деди Нилуфар.

“Туркистон-пресс”