2018-10-10 17:00:16

ҚИЛГАН МЕҲНАТИНГИЗ ДОИМ ҚАДРЛИ

Устоз — бу улуғ зотнинг меҳнати доим азиз ва қадрлидир. У инсон сабаб барчамиз алифбони таниймиз, ўқиймиз, илм сирларидан баҳраманд бўлиб, янги ҳаётга дадил қадам ташлай бошлаймиз. Устозлар меҳнатини ардоқлаган ҳолда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Ромитан туманидаги 1-умумтаълим мактабида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

Ўқитувчиларнинг меҳнатини эъзозлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда дастлаб партия вилоят кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, уларни байрам муносабати билан табриклаб, фаолиятларини юксак даражада баҳолади. Шунингдек, ўқитувчилар фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида партия томонидан олиб борилаётган амалий ишларнинг ижобий натижалари хусусида тўхталиб ўтди.

Мактаб ўқитувчилари тадбир давомида ҳаётларида кечган қизиқарли воқеалар билан ҳам ўртоқлашишди. Партиянинг вилоят кенгаши томонидан барча устозларга фахрий ёриқлар, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Жўрабек  Жўраев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят кенгаши ижрочи котиби

(“Туркистон-пресс”).