2018-10-11 16:15:04

ЖАЙҲУНБЕК ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунига келиб Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси Жайҳунбек Назаров олтин медални қўлга киритди.

Дзюдо бўйича микст баҳсларида ҳамюртимиз Жайҳунбек Назаров Хорватия, Белорусь, Италия, Мексика, Венесуэла ва Хитой Тайпейи вакиллари билан битта жамоада ҳаракат қилди. «Beijing» жамоаси номидан иштирок этган дзюдочилар финалгача етиб боришди ва ғалаба қозонишди. Шу тариқа ушбу мамлакат спортчилари олтин медалга сазовор бўлдилар.

Ҳамюртимиз финалда испаниялик Хавиер Пенани мағлуб этди. У яккалик баҳсларида чорак финалда айнан унга имкониятни бой берганди. Демак, Жайҳунбек микстбаҳсларида ўзига хос реванш олди. Ушбу муваффақиятдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

«Жамоамиз баҳсларни ишонч билан ўтказди ва биз якунда олтин медаль қўлга кирита олдик. Ўзим финалда испаниялик рақибимни мағлуб эта олдим. Яккалик баҳсларида унга имкониятни бой бериб қўйгандим. Бу сафар омад мен томонда бўлди. Аламли мағлубиятдан сўнг мен жангга яна тайёрлана олдим ва уни мағлуб этдим. Ўсмирлар Олимпия ўйинлари шоҳсупасида ғолиб сифатида туриш —бу сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайдиган ҳислардир. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчага раҳмат», —деди спортчи.

“Туркистон-пресс”