2018-10-11 16:21:08

ТОШКЕНТДА ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛЬ БЎЛИБ ЎТАДИ

Жорий йилнинг 27-30 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “PROlogue” халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.

Илк бор Халқаро мақомда ўтказилаётган мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ёш киноижодкорлар кенгаши, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси каби бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилади.

Фестиваль доирасида, конференциялар, маҳорат сабоқлари, брифинг, кино соҳасига боғлиқ давра суҳбатлари варетро фильмлар намойиши бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда.

Халқаро жюри томонидан энг зўр деб топилган фильм кинофестиваль Гран-Присига сазовор бўлади. Шунингдек, фестивалда бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади.

“Туркистон-пресс”