2018-10-11 16:26:58

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ “ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР КУНИ”НИ ЎТКАЗМОҚДА

Адлия вазирлиги томонидан #huquqiybilimlarkuni ҳештеги остида 11-12 октябрь кунлари республика бўйлаб “Ҳуқуқий билимлар куни” номи остида флешмоб кўринишидаги тадбирлар ўтказмоқда. Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

 Бундай тадбирлар бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда улардаги туманлар марказларида ташкил этилди. 

Тошкент шаҳри ҳудудида эса бир вақтнинг ўзида 6 та жойда: Мирзо Улуғбек туманидаги “Эко бозор” савдо мажмуаси, Чилонзор туманидаги “Ғафур Ғулом” истироҳат боғи, Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор локомотив” парки, Яккасарой туманидаги “Next” савдо мажмуаси, Юнусобод туманидаги “Олой” бозори ҳамда “Мега планет” савдо мажмуаси марказий майдонларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 

“Туркистон-пресс”