2018-10-11 16:28:10

ҲУҚУҚНИ ЯХШИ БИЛСАНГИЗ МАЛАЙЗИЯГА БЕПУЛ САЁҲАТ ҚИЛАСИЗ!

Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, ҳуқуқ билимдонларини аниқлашга қаратилган танловнинг  1-босқичига 2018 йил 10 октябрь куни соат 19:00 да старт берилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар берди.

Танловнинг 1-босқичи бир ой давом этиб, бунда ҳар куни соат 19.00 – 21.00 оралиғида «Ҳуқуқий ахборот» каналида эълон қилинган маълумотлар доирасида ҳуқуқий саволлар бериб борилади.

Танлов ғолибига Малайзияга бепул саёҳат қилиш имконини берувчи икки кишилик йўлланма тақдим этилади.

“Туркистон-пресс”