2018-10-12 14:05:40

АБДУСАЛОМ АЗИЗОВ РОССИЯ МУДОФАА ВАЗИРИ СЕРГЕЙ ШОЙГУНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон мудофаа вазири,генерал-майор Абдусалом Азизов Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Айни вақтда икки мамлакат мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда. Йиғилиш давомида бир қатор масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 октябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжон, Арманистон ва Беларусь республикаларининг вазирлари билан учрашган эди.

“Туркистон-пресс”

Фото: ЎзбекистонМудофаа вазирлиги Матбуот хизмати