2018-10-12 14:11:54

БУЭНОС-АЙРЕСДА МУҲАММАДҚОДИР КУМУШ МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Буэнос-Айресда ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақада оғир атлетикачиларимиз ҳам ўз иштирокларини бошлаб юборишди.

Баҳсларга биринчилардан бўлиб -77кг вазн тоифасидаги атлетимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров киришди. Ҳамюртимиз даст кўтаришда 140кг., силтаб кўтаришда эса 168кг. тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда 308 кг. натижа қайд этган спортчимиз якунда кумуш медалга эга чиқди. Ушбу йўналишда олтин ва бронза медаллар мос равишда Арманистон ва Миср спортчиларига насиб қилди.

МОҚ матбуот хизмати хабарига кўра,  бугунги кунга келиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медаллари мавжуд.

“Туркистон-пресс”