2018-10-12 15:32:08

ПАРАОСИЁ ЎЙИНЛАРИДА МАЪРУФЖОН МУРОДИЛЛАЕВ ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБИГА АЙЛАНДИ

Индонезияда старт олган Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун ўзбекистонлик спортчилар ҳозирча учта медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Енгил атлетикачи Маъруфжон Муродиллаев 1500 метрга югуриш баҳсларида олтин медаль соҳибига айланди. Шунингдек,Элбек Султонов диск улоқтиришда, Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсларида бронза медалларига эга чиқди.

Пауэрлифтингчилар баҳсида ҳамюртимиз Нуриддин Давлатов217 кг натижа билан тўртинчи ўриндан жой олди.

“Туркистон-пресс”