2018-10-15 17:31:20

ТОШКЕНТДА 16 ОКТЯБРДАН ИСИТИШ МАВСУМИ БОШЛАНАДИ

Тошкент шаҳрида 2018 йил 16 октябрдан иситиш мавсуми бошланади. Ҳоким вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар берди пойтахт ҳокимияти Матбуот хизмати.

16 октябрь куни пойтахтдаги барча болалар боғчалари, таълим ва тиббиёт муассасаларида, 19 октябрдан эса хонадонларда иситиш тизими ишга туширилади.

Туман ҳокимиятларининг тегишли хизматлари ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига иситиш мавсумини сифатли ўтказиш топширилди.

 “Туркистон-пресс”