2018-10-15 17:59:54

ЎСМИРЛАРИМИЗ ТЕРМА ЖАМОАСИ ИСПАНИЯ КЛУБИНИ 5:0 ҲИСОБИДА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла Лигасининг ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга асосан Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси юртимизга Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

“Ўзбекистон темир йўллари” спорт стадионида ташкил этилган ўртоқлик ўйини қизиқарли ҳамда муросасиз тарзда кечди. Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси учрашувни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилди. Баҳсда 5:0 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилар ғалаба қозонишди. Учрашувда Сардор Ҳожибоев 2 та гол киритиб дубль қайд этган бўлса, Нодир Абдураззоқов ҳамда Шахзод Акрамов, Жасур Аҳмедовлар 1 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.



“Туркистон-пресс”