2018-10-16 14:53:25

БЕЛАРУСЬ КОМПАНИЯСИ НЕМИС ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ПОЙАБЗАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРАДИ

Беларуснинг машҳур “Марко” чарм-пойабзал компанияси Ўзбекистонда иккита инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштиряпти. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар бериоқда.

Бу ҳақда БелТА агентлиги хабар берди. Шу бўйича тегишли келишувлар яқинда Тошкентда бўлиб ўтган навбатдаги UzCharmExpo ва MaxsusExpo халқаро кўргазмаси чоғида эришилган.

Хусусан, биринчи лойиҳа асосида йиллик қуввати 600 минг жуфтга тенг бўлган янги корхона қурилиб, 500га яқин иш ўрни яратилади. У ерда махсус ҳимоя пойабзаллари, келгусида эса кенг оммага мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Корхонанинг биринчи линияси 2019 йилнинг биринчи ярмида фаолият бошлаши мўлжалланаётган бўлса, иккинчиси Германиядан олиб келинган замонавий ускуналар ҳисобига келаётган йил охирида ишга туширилади.

“Марко” иккинчи сармоя лойиҳаси асосида эса Ўзбекистондаги маҳаллий корхоналардан бирини модернизация қилиш ишларида шериклик асосида иштирок этиши режалаштирилган. Бунинг натижасида ҳам 500 нафаргача киши иш билан таъминланиб, йилига 500 минг жуфт пойабзал тайёрлаш мақсад қилинган.