2018-10-16 14:56:54

ТАКЭВОНДОЧИЛАРИМИЗ АҚШДАГИ «PRESIDENT‘S CUP» РЕЙТИНГ МУСОБАҚАСИНИ 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН ЯКУНЛАШДИ

Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида G-2 туркумига курувчи «President’s CUP» халқаро рейтинг мусобақаси якунланди. Аввалроқ, йигитлар ўртасидаги баҳсларда Жасурбек Жайсунов (-68 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганлиги ҳақида хабар бергандик.Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Қувонарлиси, турнирда иштирок этган яна икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой олди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Мадина Мирабзалова мусобақа финалига етиб борди ва кумуш медалга эга чиқди. Осиё ўйинлари совриндори, -49 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Мадина Маннопова эса мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, таэквондочиларимиз Токио 2020 Олимпия ўйинлари лицензияси учун рейтинг очколарини тақдим этадиган мусобақани 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунладилар.

 “Туркистон-пресс”