2018-10-16 16:10:11

ЎЗБЕКИСТОНДА ЕНГИЛ ВА ЮК АВТОМОБИЛЛАРИ, БЕНЗИН ВА ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ ОШДИ

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 127 423 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд қилинишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 056 донага ёки 25,7 фоизга кўпроқ дегани. 2017 йилнинг дастлабки 9 ойида 101 367 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистондаги йирик саноат корхоналарида чиқариладиган маҳсулотлар ичида шунингдек, юк автомобиллари (3032 дона, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 фоизга кўпроқ), автомобиль двигателлари (96 904 дона, +34,9 фоиз), бензин (873,2 млн тонна, +6,9 фоиз), дизель ёқилғиси (806,8 млн тонна, +9,3 фоиз), трактор (2624, +500 фоиз), ўсимлик ёғи (127,2 минг тонна, +5,3 фоиз) ва тамаки маҳсулотлари (7 млрд 443 млн дона, +3,5 фоиз) ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда ошган.

Ўз навбатида автобуслар (351 дона, -48,8 фоиз), пахта толаси (517,7 минг тонна, -10,6 фоиз) ва портланд цемент (6 млн 132,9 минг тонна, -5,4 фоиз) ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қисқарган.

“Туркистон-пресс”