2018-10-17 13:52:17

ЭЛНУР ПРОФЕССИОНАЛ РИНГДАГИ ИККИНЧИ ЖАНГИНИ ЎТКАЗАДИ

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз Элнур Абдураимов 19 октябрь куни тонгда АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.

Бу сафар боксчимизга америкалик Хосе Салинас рақиблик қилади. Маълумот учун, Элнур бир неча кун олдин проф рингдаги дебютини нишонлаган ва жангда америкалик Арон Холлинсни нокаутга учратганди.

20 ёшли Салинас эса профессионал боксда 6 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Учта жангда рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Жангга АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги «Fantasy Springs Casino» аренаси мезбонлик қилади.

“Туркистон-пресс”