2018-10-17 13:55:24

ЎЗБЕКИСТОН ҚАТАР УСТИДАН ЧИРОЙЛИ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Одил Аҳмедов 72-дақиқада боши билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кейин эса Одилнинг ўзи захирадан майдонга тушган Марат Бикмаевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Марат эса тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобни 2:0га етказди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон Қатар 2:0 

Голлар: Одил Аҳмедов 72, —1:0. Марат Бикмаев 85, —2:0.

“Туркистон-пресс”