2018-10-17 14:22:50

НАВОИЙДА КИТОБХОНЛИК АКЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази  “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда бўлиб ўтган акция доирасида дастлаб “Давлат ва жамият қурилишида, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан аҳолини хабардор қилиш” мавзусида республика семинари бўлиб ўтди. 

Семинарда  “Тараққиёт стратегияси” маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази бош координаторлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Шунингдек, акция доирасида  вилоят Маънавият ва маърифат бўлимига қарашли “Китоб олами” савдо мажмуасида “Оилаларга маърифат улашиб” шиори остида  ёш оилалар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ҳам  ўтказилди. Оилаларда китобхонлик тарғиботини кучайтиришга қаратилган мазкур  тадбирда Навоий шаҳридаги ва Кармана туманидан  ёш оилалар иштирок этишди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази  ва бошқа мутасаддилар  томонидан  китоблар жамланмаси ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”