2018-10-17 14:31:00

АРМАНИСТОН БОШ ВАЗИРИ ИСТЕЪФОГА ЧИҚДИ

Арманистон Республикасининг Бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиқди. Бу ҳақда у жамоатчилик телевидениясида тўғридан-тўғри эфир вақтида маълум қилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Арманистон Конституциясига кўра, мамлакат Бош вазири истеъфога чиққач, Парламент 14 кун ичида янги ҳукумат раҳбарини сайлаши керак бўлади. Келаси сайловга қадар Пашинян Бош вазир вазифасини бажариб туради. Агар ҳукумат раҳбари икки уринишда сайланмаса Парламент тарқатиб юборилади ва навбатдан ташқари парламент сайлови ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пашинян Парламент тарқатиб юборилишига эришиш учун истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилганди. Унинг режаларига кўра, декабрь ўрталарида навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши керак.