2018-10-18 14:11:42

ДИЛДОРА АРГЕНТИНАДА БРОНЗА МЕДАЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўсмирлар Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси ҳисобимизга навбатдаги медални тақдим этди.

Каратэ бўйича -53 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилдора Алиқулова гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ярим финалгача етиб борди. Финал остонасида кечган жангда у каратэ ватани ҳисобланадиган Япония мамлакати вакиласи Ринка Таатага тўқнаш келди. Афсуски, ҳамюртимиз ушбу баҳсда имкониятни бой бериб қўйди ва якунда бронза медали билан кифояланди.

“Туркистон-пресс”