2018-10-18 15:42:59

ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИДА БИР ҚАТОР ЯНГИ ЛАВОЗИМ ТАЙИНЛОВЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишларига асосан Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи Беҳзод Рахматиллоевич Болиев Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Аҳолининг ижтимоий қатламлари билан ишлаш шўъбаси мудири лавозимига; 

Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси Элдор Алишерович Ҳасанбаев эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига; 

Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Бобур Боҳодирович Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Давлат ҳокимияти республика органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимларига тайинланди.

Давлат хизматлари агентлиги Давлат ҳуқуқий хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими катта маслаҳатчиси Султонов Муҳиддин Маматюсуфович Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

“Туркистон-пресс”