2018-10-18 15:53:22

ЖАҲОНГИР РАҲМОНОВ — БРОНЗА МЕДАЛИ СОҲИБИ БЎЛДИ

Аргентинада III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида бокс баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Жаҳонгир Раҳмонов совриндорлар қаторидан ўрин олди.

-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Раҳмонов бронза медали учун кечган жангда озарбайжонлик Нижат Ҳасановни мағлубиятга учратди ва бронза медалига эгалик қилди.

“Туркистон-пресс”