2018-10-18 15:59:29

ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИК БИРИНЧИ ФОРУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик I Форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар бермоқда.

Айни пайтда унинг доирасидаги дастлабки тадбир  —  “Ўзбекистон — Россия: ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш“ мавзусида бизнес мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Унда Россиянинг 17 та ҳудудидан 1000 га яқин ишбилармон доира вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этмоқда. Унининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар барча йўналишда изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Айниқса, савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатлар бунда асосий ўрин тутиши қайд этилди. Икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари доирасида эришилган келишувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, юқори босқичга олиб чиқмоқда.

Россия Федерациясининг Президенти Владимир Путиннинг юртимизга бугун бошланадиган давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган келишувларга бой бўлиши кутиляпти.

Ҳозирги кунда юртимизда Россия капитали иштирокида 1000 га яқин корхоналар ташкил этилиб, самарали фаолият юритмоқда. Форумда бу кўрсаткич ҳали имконият даражасида эмаслиги таъкидланиб, биргаликда қўшма лойиҳаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Форум давом этмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»