2018-10-18 16:47:43

РОССИЯ КОМПАНИЯСИ ФАРҲОД ГЭСИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛАДИ

Россиянинг “Силовые машины — ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт” компанияси Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги Фарҳод ГЭСини модернизация қилишга киришади. Шу бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ билан битим имзоланган. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида кўрсатиб ўтилди.

Россия компанияси объектни “калити билан” топшириш шарти асосида модернизациядан чиқариб беради. Лойиҳанинг умумий қиймати 58 млн. евро деб баҳоланмоқда ва унинг асосий қисми (45,2 млн. евроси)РФнинг “Внешэкономбанк” банки кредити ҳисобидан йўналтирилади. У 10 йилга уч йиллик имтиёзли муддатда берилмоқда. Йиллик фоиз ставкаси 0,35 фоизлик маржани ҳам ҳисобга олганда 2,35 фоизни ташкил этади.

Мазкур кредит линиясини очиш бўйича Ўзбекистон Миллий банки билан шартнома имзоланган.

“Ўзбекгидроэнерго” эса бунинг учун ўз маблағларидан 13 млн. евро ажратади. Кредит 2028 йилгача берилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Фарҳод ГЭСи Сирдарё дарёсидаги гидроэлектростанциядир.

“Туркистон-пресс”