2018-10-19 15:51:35

ГУЛИСТОНГА ШАҲРИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ Сирдарё вилояти ҳокими қарорига асосан, Гулистон туман ҳокими Ибодуллаев Абдумавлон Абдуахатович лавозимидан озод этилиб, Ғафуров Шавкат Алибекович Гулистон туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Ш.Ғафуров – 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2012 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти директори лавозимида ишлаб келган.