2018-10-19 16:08:44

АБДУМАЛИК ХАЛАКОВ ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБИ БЎЛДИ

Аргентинада ўсмирлар Олимпия ўйинларининг сўнгги куни ўйинларида  -56 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган ўзбекистонлик боксчиАбдумалик Халаков финал жангида украиналик Максим Халиничевга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.

Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар олимпиадасидаги медаллари сони 15 тага етди. Айни пайтда делегация ҳисобида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медали мавжуд. 1 та олтин ва 1 та бронза медаллари микст баҳсларида қўлга киритилган.

“Туркистон-пресс”