2018-10-19 17:06:39

ВЛАДИМИР ПУТИН МУСТАҚИЛЛИК ВА ЭЗГУЛИК МОНУМЕНТИГА ГУЛ ҚЎЙДИ

Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида 19 октябрь куни Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. 

Давлат раҳбарлари илк бор ўтказилаётган «Ўзбекистон-Россия» ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун «Ўзэкспомарказ»га йўл олди.

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.