2018-10-19 18:03:36

12 ЁШЛИ ГРОССМЕЙСТЕР ЖАВОҲИР СИНДАРОВГА ПРЕЗИДЕНТ УЧ ХОНАЛИ КВАРТИРА СОВҒА ҚИЛДИ

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида шахмат бўйича бўлиб ўтган First Saturday GMхалқаро турнирида ўзбекистонлик ёш шахматчи Жавоҳир Синдаров муваффақиятли иштирок этиб, учинчи гроссмейстерлик талабини бажариб, 12 ёшида жаҳоннинг амалдаги энг ёш халқаро гроссмейстерига айланди.

2018 йил 18 октябрь санасида Жавоҳир Синдаровга Президентимиз совғаси — Тошкент шаҳрининг Сергели тумани «Чорбоғ» маҳалласидаги 102-уйдан 3 хонали квартирани тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Совғани тантанали топшириш маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқовхўжаев иштирок этди.

“Туркистон-пресс”