2018-10-22 17:51:11

ҲАМЮРТИМИЗ МАНЧЕСТЕРДА СОВРИНДОР БЎЛДИ

Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WTF бўйича нуфузли Гран-При мусобақаси якунланди.

-80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович мусобақа давомида Греция, Италия ҳамда Россия вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Финал остонасида кечган жангда унга чорак финалда олган кичик жароҳати панд берди ва мағлуб бўлди. Шу тариқа Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланган Рафалович Манчестер Гран-Присининг бронза медали билан кифояланди.

 “Туркистон-пресс”